Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил этиш бўйича барча масалалар ҳал қилиб берилгани ва бунга бюджетдан 100 миллиард сўм маблағ ажратилгани ҳам кўрсатиб ўтилди.
Уч ой муддатда «Технолог» ва «Агрегат» заводлари асбоб-ускуналарини «Чирчиқ кластери»га кўчириб, қурилиш-монтаж ишларини жорий йилнинг 1 декабр санасига қадар тўлиқ якунлашга кўрсатма берилди.
«Бу дегани «Чирчиқ кластери» 2023 йилдан тўлиқ ишлашни бошлаши керак», — деди давлатимиз раҳбари.
Соҳа раҳбарлари олдига жорий йилда қишлоқ хўжалиги машинасозлигида:
- қишлоқ хўжалиги техникаси таннархини 12 фоизга камайтириш;
- ишлаб чиқаришни 2 баробарга ошириш;
- экспортни 15 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.
Йиғилиш якунида давлатимиз раҳбари яна автомобиль учун навбатлар мавзусига қайтиб, навбатда турган ҳар бир буюртмачига «UzAuto Motors» компанияси томонидан автомобил етказиб бериладиган аниқ сана кўрсатилган хабарнома йўллаш бўйича топшириқ берди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...