Президент «Тошкент шаҳар жамоат транспорт тизимини янада ривожлантиришга доим қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарорда тасдиқланган «йўл харитаси»да белгиланишича, мавжуд барча чорраҳалар йўл ҳаракатини бошқаришнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимига интеграция қилинади.
Хусусан, пойтахтда мавжуд 605 та чорраҳанинг барчасига 2022 йил якунига қадар шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджети ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан замонавий махсус автоматлаштирилган фото ва видеоқурилмалар ўрнатилади.
494 та чорраҳага ўрнатилган барча махсус автоматлаштирилган фото ва видео қурилмалари йўл ҳаракатини бошқаришнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимига интеграция қилинади.
2022 йил давомида 140 та тирбанд чорраҳаларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш бўйича қуйидаги туманларда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилади:
Миробод туманида — 15 та,
Мирзо Улуғбек туманида — 7 та,
Яшнобод туманида — 4 та,
Яккасарой туманида — 19 та,
Чилонзор туманида — 9 та,
Олмазор туманида — 26 та,
Шайхонтоҳур туманида — 22 та,
Юнусобод туманида — 28 та,
Сергели туманида — 10 та.
2022—2025 йиллар мобайнида шаҳар кўчаларида тирбандликларни камайтириш мақсадида мавжуд светофор объектларини бир-бири билан боғлиқ ҳолда ишлашини ҳамда «ақлли светофорлар» (Смарт траффиc lights) ва «ақлли чорраҳалар» (Смарт Crossroads) каби интеллектуал транспорт тизимлари жорий этилади.
Эслатиб ўтамиз, 19 январь куни Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишган Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракатини тўғри ташкил этиш орқали мазкур чорраҳаларда ўтказувчанлик ва қулайликни ошириш кераклигини таъкидлаб, 2022 йилда 200 та чорраҳада ҳаракатни транспорт оқимига қараб бошқариш тизими жорий этилишини айтганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хитой космик станциясида тажрибадан ўтган зайтун данаклари Ерда униб чиқди