Кема бортида «Volkswagen» концерни ишлаб чиқарган Porsche, Audi, Bentley ва Lamborghini сингари қарийб тўрт мингта қимматбаҳо машиналар бор эди.
Фото: «The Hamden Journal»
Атлантика океанининг Азор ороллари (Португалия) соҳилларидан 400 километр олисликда бортига қарийб тўрт мингта қимматбаҳо машиналар ортилган «Felicity Ace» юк кемаси ёнаётгани ҳақида хабар бергандик.
«Reuters» хабарига кўра, «Felicity Ace» кемаси бортидаги барча машиналар билан бирга Атлантика океанига чўкиб кетди.
Фото: Twitter.com / USCGSoutheast
Панама байроғи остидаги ушбу кема 16 февраль куни Германиянинг «Volkswagen» заводи жойлашган Эмден шаҳри портидан сузиб чиқиб, машиналарни сотиш учун АҚШнинг Род-Айленд штатидаги Дэвисвилл шаҳри томон йўл олганди.
«Volkswagen» етказилган зарарни 400 млн. доллар атрофида баҳолади ва америкалик ҳамкорларини машиналар етиб бормаслигидан огоҳлантирди.
Кемада чиққан чиқан кучли ёнғин билан қутқарувчилар бир ҳафтадан ортиқ курашишди. Ёнғин кемадаги электромобиллар аккумуляторлари алангаланишидан ҳосил бўлган. 22 кишилик экипаж ёнғин пайдо бўлиши билан кемани тарк этганди, ҳеч бир тирик жон жабрланмаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди