10:01 / 05.03.2022
1 700

1 мартдан бошлаб LADA автомобиллари нархи 3 фоиздан 10 фоизга ошди

1 мартдан бошлаб LADA автомобиллари нархи 3 фоиздан 10 фоизга ошди
1 март куни «АвтоВАЗ» Россияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам LADA автомобиллари нархини оширди. Бу компаниянинг янгиланган прайс листидан маълум бўлди.

Россияда нархлар ўртача 15 фоизга ошган бўлса, Ўзбекистонда модель қаторига қараб 3 фоиздан 10 фоизгача:
  • Vesta нархи эндиликда 160,9 млн сўмдан бошланади (+3,8 фоиз);
  • XRAY — 171,9 млн сўмдан (+3 фоиз);
  • Янги Largus — 162,9 млн сўмдан (+5,8 фоиз);
  • Niva Legend — 152,9 млн сўмдан (+4,8 фоиз);
  • Niva Travel — 204,9 млн сўмдан (+9,6 фоиз).

«АвтоВАЗ» нархларнинг ошиш сабабини ошкор қилмади, аммо бозордагилар бунга нафақат микросхемалар танқислиги, балки рубль қадрсизланиши ҳам сабаб бўлганини айтишмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг