UzAuto Motors автомобилларга шартнома тузишни бошлаган 3 март кунининг ўзидаёқ сотилган автомобилларнинг аксарияти қайта сотиш эҳтимоли билан сотиб олинган бўлиши мумкин. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, бунга бир киши томонидан икки ва ундан ортиқ автомобилга шартнома тузилгани ҳақидаги маълумотлар сабаб бўлган. Эътиборлиси, бир вақтнинг ўзида бир шахс томонидан 35 та автомобиль учун шартнома тузилган. Сотувнинг биринчи куни жами 13 минг 203 та автомобилга тузилган шартномалардан 6 минг 836 таси (52 фоиз) шу тарзда тузилган.
«‘Тадбиркорлар'нинг осон даромад топишга бўлган юқори қизиқиши, энг аввало, ўз эҳтиёжлари учун автомобиль сотиб олмоқчи бўлган истеъмолчилар учун ноқулайликларни юзага келтириб, ортиқча талабни шакллантиради», — дейилади хабарда.
Айтилишича, UzAuto Motors «Бизнесменлар»нинг эмас, аксинча аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун приоритетлар тизимини жорий қилган. Унга кўра, автомобиллар қайта сотиш учун эмас, балки шахсий эҳтиёжи учун автомобиль сотиб олаётган мижозларга автомобилларни етказиб беришни биринчи ўринга қўяди.
«Автомобилларни қайта сотиш эҳтимоли билан тузилган шартномалар аниқланган тақдирда, компания шартнома шартларига мувофиқ (3.1.2 бандга мувофиқ) автомобилни етказиб бериш муддатини қўшимча 120 кунга оширади. Шу муносабат билан харидорлардан шартномани имзолашдан олдин унинг барча бандлари билан тўлиқ танишиб чиқишларини илтимос қиламиз», — қайд этилади UzAuto Motors маълумотида.
Ушбу чора-тадбирлар автомобилларни харидорларга етказиб бериш муддатини қисқартириш, аҳоли ўртасидаги талабни қондириш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors 2022 йил 3 мартдан бошлаб оммабоп моделларнинг шартномалари янгиланиши — Chevrolet Lacetti (Gentra), Cobalt, Nexia ва Spark автомобиллари учун шартномалар қайта тикланиши ҳақида «Дарё»га расман маълум қилганди. Янги автомобиллар учун шартнома тузиш бошлангани эълон қилингандан сўнг бир неча соат ичида 13 203 та автомобилга шартнома тузилди. Компания харидорларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, олдинда тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизга туширган.
Шунингдек, Chevrolet Traverse ва Tahoe автомобилларини харид қилиш учун аризалар қабул қилиш бошланганидан сўнг, дастлабки 20 дақиқада компанияга 200 дан ортиқ буюртма келиб тушган. Ушбу автомобилларга ариза қабул қилишнинг илк куни натижаларига кўра, 320 дан ортиқ буюртма олинган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
БАА Қатарни шунчаки янчиб ташлади. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер