Маҳаллий автомобиль бозорида сотувлар йил бошидан бери жадаллик билан ўсди. Бу ҳақда иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган таҳлилдан маълум бўлди.
2022 йил февраль ойида 128,4 минг дона автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ўтган йилнинг февраль ойига (51,5 минг) нисбатан 149,2 фоизга ва 2020 йил январь ойига (57,5 минг) нисбатан эса 123,2 фоизга кўпайди.
Экспертлар автомобилларни рўйхатдан ўтказиш сонининг жадаллик билан ўсишини ўтган ойдан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғимнинг тўлиқ бекор қилиниши билан изоҳламоқда.
Бундан ташқари олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун ундириладиган давлат божини базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида белгиланиши ҳам бунга сабаб бўлган.
Жумладан, Ўзбекистонга автотранспорт воситаларини сотиб олиш ёки вақтинчалик олиб киришда тўланадиган йиғим 2022 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонунга асосан бекор қилинди.
Фото: Рўйхатга олинган ва қайта рўйхатдан ўтган автомобиллар сонини ўзгариши
Жорий йилнинг февраль ойида бирламчи бозордан сотиб олинган автомобиллар сони 28,8 минг донани ташкил этди. Автомобиль савдоси январь ойига нисбатан 3,2 фоизга ошди. Иккиламчи бозорда ушбу кўрсаткич 99,6 минг донани ташкил этди (ўсиш 16,8 фоиз).
Янги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишлар сони ўтган ойга нисбатан Тошкент (63,2 фоиз), Қашқадарё (38,1 фоиз) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (15,9 фоиз) сезиларли даражада ошган бўлса, Сирдарё (-27,8 фоиз), Фарғона (-22,3 фоиз), Наманган (-16,9 фоиз), Бухоро (-6,2 фоиз) га нисбатан), Сурхондарё (-6,1 фоиз), Самарқанд (-4,8 фоиз), Жиззах (-1,9 фоиз) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (-6,6 фоиз) камайиш кузатилди.
Фото: Бирламчи ва иккиламчи бозорларда сотилган автомобиллар
Иккиламчи бозордан сотиб олинган автотранспорт воситаларини расмийлаштиришлар сони энг кўп бўлган ҳудудлар Самарқанд — 12,5 минг (январь ойида - 9,7 минг), Фарғона — 11,8 минг (9 минг), Андижон — 10,2 минг (7,2 минг), Наманган — 9,4 минг (8,1 минг), Қашқадарё — 8,3 минг (6,4 минг) вилоятлари ва Тошкент шаҳри — 11,7 минг (13,6 минг) бўлди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Майк Тайсон янги рекорд билан бокс тарихига кирди