Ўзбекистон 2022 йилнинг январь—февраль ойларида 18 та хорижий давлатдан қиймати 124,5 миллион долларга тенг 5 минг 948 та енгил автомобиль импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 минг 873 тага ёки қарийб 6 баробарга ошган.
Ўзбекистон февраль ойида 2 911 та енгил автомобиль импорт қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январь—февраль ойларида Ўзбекистон 6 та хорижий давлатдан қиймати 5,9 миллион долларлик 228 та электромобиль импорт қилган. Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 150 тага ошган. 2021 йилнинг дастлабки 2 ойида 85 та электромобиль импорт қилинган эди. 2020 йилнинг худди шу даврида Ўзбекистонга атиги 7 дона электромобиль импорт қилинган. Мос давр учун сўнги икки йилда электромобиль импорти 32 баробарга ошди.
Аввалроқ Ўзбекистонда чет элда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг сотув ҳажми ойлар кесимида маълум қилинганди. Унга кўра, сўнгги уч ойда чет элда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сотуви кескин ошган. Охирги 14 ой ичида энг юқори кўрстакич декабрда қайд этилган — 2411. Декабрь ойида «иномаркалар» сотуви ноябрга қараганда қарийб икки баробар ошган.
Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра импорт автомобиллари учун божхона божи 2 баробарга қисқартирилгани ҳақида хабар берилган эди. «Аҳолимиз автомобиль бозорида таклифларни кескин ошириш бўйича амалий натижаларни ҳозир кутмоқда», — деган эди президент. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди