15:25 / 06.04.2022
1 331

Ўзбекистон санкциялар туфайли Россияга автомобилларни сотишни тўхтатди

Ўзбекистон санкциялар туфайли Россияга автомобилларни сотишни тўхтатди
Фото: UzAuto Motors
Ўзбекистон Россияга автомобиль экспортини тўхтатди. Бу ҳақда EurasiaNet хабар берди. UzAuto Motors автомобилларда Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган яримўтказгичлар ва микрочиплардан фойдаланилади. Жанубий Корея эса Россияга қарши санкцияларга қўшилган.

Агар UzAuto Motors Россияга автомобиль экспорт қилишни давом этганда, Жанубий Корея Ўзбекистонга микрочиплар ва бошқа муҳим бутловчи қисмлар етказиб беришни тўхтатарди. Бу эса Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатиб қўйиши мумкин.

GM’нинг Детройтдаги вакили UzAuto Motors Россияга Chevrolet автомобилларини экспорт қилишни 9 март куниёқ тўхтатганини айтди.

Компания вакили экспорт тўхтатилганини на тасдиқлади, на инкор этди. «Дарё»нинг маълумотига кўра, компания россиялик ҳамкорлар олдидаги шартнома мажбуриятларини санкциялар жорий этилишидан аввал бажариб бўлган.

Жанубий Корея микрочиплари UzAuto Motors учун қанчалик муҳим?
UzAuto Motors 2021 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартирди. Асосий сабаб қилиб бутун жаҳонда бир неча йиллардан буён давом этиб келаётган микросхемалар етишмовчилигини кўрсатган.

Чиплар таъминотидаги узилишлар сабаб бир қатор автокорхоналар фаолияти тўхтатилиб, натижада микропроцессорлар хариди 2020 йилнинг бошидаёқ максимал даражада қисқарган эди.

Дунёда жами олтита чип ишлаб чиқарувчи корхона мавжуд бўлиб, уларнинг энг йириги ТSMS ва UМC Тайванда жойлашган. Ушбу чиплардан бошқа компаниялар эса микроконтроллерларни (МCU) ишлаб чиқаради.

UzAuto Motors ҳар бир автомобилда яримўтказгичларни қўлловчи 100—300 бутловчи қисмларни ҳисобга олади. Яримўтказгичлар спидометрларда, магнитолаларда, шунингдек, навигация тизимлари ва бошқаларда фойдаланилади.

Бошқа ишлаб чиқарувчилар каби UzAuto Motors ҳам автомобилларни қисқартирилган бутловчи қисмлар билан ишлаб чиқаришни таклиф қилган ҳолда оғир вазиятдан чиқиш йўлини изламоқда.

Россия UzAuto Motors учун қанчалик муҳим?
Бир неча йил аввал Россия UzAuto Motors учун жуда муҳим бозор эди, бироқ сўнгги йилларда вазият ўзгарган.

Масалан, 2021 йилда Қозоғистон 26 970 дона автомобиль сотиб олиб, компаниянинг асосий бозорига айланди. Россия эса бор ёғи 456 дона сотиб олган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистон санкциялар туфайли Россияга автомобилларни сотишни тўхтатди