Фото: «Avtonov»
Жанубий Кореяда янги машиналар хариди бўйича буюртмаларни бажариш 1,5 йилга чўзилиб кетди. Бу ҳақда «The Korea Times» газетаси ёзди.
Мамлакатда буюртма олиниб, етказиб берилмаган янги машиналар тақчиллиги (сони) 1 миллионтага етди, сабаби — бутловчи қисмлар етказишдаги узилишлар ва заводларнинг (асосан Hyundai ва Kia) тўхтаб қолгани.
Жанубий Кореяда 2021 йил бошида янги машиналар тақчиллиги 100 мингта атрофида эди.
Урушга тортилган Украинадан Кореяга автомобиллар симларининг қопламалари келиши таққа тўхтади, айни шу сабабли Европадаги айрим автомобилсозлар ҳам жабр кўрди. Хитойда давом этаётган локдаунларга қўшилиб, Жанубий Кореяга аталган айрим бутловчи қисмларнинг йўллари ҳам ёпилди.
Hyundai Motor ва Kia 2021 йилда жаҳон бозорида 6,66 млн дона автомобил сотганди, ички бозордаги бу аҳвол билан жорий йилги 7,47 миллионта машина сотиш режаси чиппакка чиқадиган кўринади.
Март ойида Kia 26 мингта кам автомобил ишлаб чиқарди. Шундан 19 мингтаси Осиё чиплари, 7 мингтаси симларга қопламалар йўқлигидан чала қолди. Корейс компаниясининг АҚШ, Мексика, Словакия ва Ҳиндистондаги заводлари ҳам бутловчи қисмлар етишмаслиги важидан 14 мингта кам автомобил чиқарди.
Глобал дунё дегани шу: Украинадаги уруш, Хитойдаги пандемиянинг Жанубий Кореядаги автозаводларга таъсири ўзбек автоҳаваскорларининг чўнтакларида ҳам акс-садо берди — Kia ва Hyundai мамлакатимизда сотаётган машиналарининг нархларини оширишга киришди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
БАА Қатарни шунчаки янчиб ташлади. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер