Ўзбекистон январь—март ойларида 189,3 миллион долларлик автомобиллар импорт қилди. Бу Давлат статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,1 баробар кўпдир. Шу даврда автомобиллар экспорти эса 43,8 миллион долларни ташкил этди. Бу 2021 йилга нисбатан 54,6 фоизга кам.
UzAuto Motors йил бошидан бери ишлаб чиқариш ҳажмини оширди, лекин навбатлар 31 декабргача чўзилган.
Ўзбекистонда 2022 йилнинг биринчи чорагида Cobalt ва Lacetti энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиллар бўлди.
Уч ой ичида UzAuto Motors 68 905 дона автомобиль, шундан 19 192 та Cobalt ва 19 439 та Lacetti ишлаб чиқарган.
Бироқ айнан мана шу иккала моделга энг кўп навбатлар юзага келмоқда. Бу Uzavtosavdo иловасида қайд этилган.
Cobalt’нинг икки хил позицияси учун ҳозир 15 мингдан ортиқ одам навбатда турибди — автомобилни, тахминан, ноябрь ойининг охирида олиш мумкин бўлади. Lacetti’нинг 4 та позицияси учун эса ҳозирда 25 мингга яқин одам навбатга ёзилган — автомобилни, тахминан, 31 декабрда олиш мумкин.
Ҳамёнбоп моделлар орасида Nexia модели энг яхши таклиф бўлиб турибди – улар сотувда бор, навбатлар эса нисбатан камроқ. Автомобиль ҳозирнинг ўзида буюртма қилинса, қачон олиш мумкинлиги номаълум. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди