28 апрел куни Киевга президент Володимир Зеленский билан учрашиш учун БМТ бош котиби Антониу Гуттериш келди — худди шу куни шаҳарга ракета ҳужуми амалга оширилди. АҚШ Вакиллар палатаси 417 овоз билан (10 та қарши овоз) Украинага ленд-лиз дастури бўйича қурол етказиб беришни маъқуллади. Украина бош прокуратураси Бучада «тинч аҳолига шафқатсиз муомалада бўлиш ва ҳарбий қонунларни бузиш»да гумонланган 10 нафар россиялик ҳарбий номини маълум қилди. Киев области қишлоқларида Россия ишғоли чоғида ҳалок бўлганларни дафн қилиш маросимлари давом этмоқда.
Украина президенти Володимир Зеленский ва БМТ бош котиби Антониу Гутерриш
Ukrainian Presidential Press Office via AP
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар
- 28 апрел куни кечқурун россиялик ҳарбийлар Киевга ракета зарбалари йўллади, БМТ бош котиби Антониу Гуттериш Володимир Зеленский билан учрашиш учун келган вақтда шаҳарга иккита ракета келиб тушган, 10 киши жабрланган.
- Зеленский Украина Мариуполдан инсонларни эвакуация қилиш учун кечиктириб бўлмас музокараларга тайёрлиги ва БМТнинг қўлловидан умидворлигини маълум қилди.
- Америка нашрлари манбаси Донбасс регионида россиялик ҳарбийларнинг ҳаракати Украина кучлари қаттиқ қаршилик кўрсатаётгани учун, бундан ташқари логистикадаги муаммолар туфайли «секин ва нотекис» кечаётгани ҳақида айтди.
- АҚШ президенти Жо Байден Украинага ёрдам учун Конгрессдан яна 33 млрд доллар сўради, у бу кичик маблағ эмаслиги, аммо Вашингтон Россиянинг ваҳшийлиги ва тажовузи қаршисида жим тура олмаслигини маълум қилди.
- Украинада мамлакат қуролли кучлари сафида жанг қилган Америка фуқароси ҳалок бўлган. 22 ёшли Жозеф Кенселнинг онасининг CNN эфирида айтишича, собиқ денгиз пиёдаси бўлган ўғли хусусий ҳарбий компания билан шартнома имзолаб, Украинадаги урушга кўнгилли сифатида жўнаб кетганди.
- АҚШ конгресси Вакиллар палатаси кўпчилик овоз билан Украинага ҳарбий ёрдам етказиб беришни соддалаштириш (ленд-лиз) кўзда тутилган қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу қонунга кўра, Байден маъмурияти бюрократик тартиб-қоидаларни четлаб ўтган ҳолда битимлар тузиши ва Украинага қуролларни ҳақини кейин тўлаш шарти билан бепул етказиб бериши мумкин.
b]Қуйида 28 апрел куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.[/b]
Днепропетровск области
Кривой Рог атрофидаги кўприкда «Жаҳаннамга хуш келибсан, россиялик босқинчи» ёзуви битилган транспарант
Ed Jones / AFP / Scanpix / LETA
Днепрдаги қочқинларни қабул қилиш марказида. Фото: Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Кривог Рог атрофида зирҳли техникада кетаётган украин ҳарбийлари. Фото: Ed Jones / AFP / Scanpix / LETA
Лвов
Жангда ҳалок бўлган сафдошлари — Олег Скибик, Дмитрий Харитонов ва Владимир Горнийларнинг тобутларини олиб кетаётган украин аскарлари
Yuriy Dyachyshyn / AFP / Scanpix / LETA
Лвовдаги ёдгорлик олдида турган қиз, ёдгорлик корпуси бомбалардан ҳимоялаш учун ўраб қўйилган
Leon Neal / Getty Images
Житомир области
Любов (85 ёшда) XIX асрга мансуб ёғочдан қурилган черков олдида, Вязовка қишлоғидаги черков Россия ҳарбийлари томонидан йўлланган ракета зарбаларидан жиддий шикастланган. Фото: Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Велосипедда кетаётган Житомир ҳудудий мудофаа қисми жангчиси
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Донбасс шимоли
Украина армияси ҳарбий хизматчиси Донецк областидаги окопда
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Россия ҳарбийларининг Украина шарқидаги Лиман темирйўл узелини ўққа тутиши оқибатлари
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Владимир Криловский (62 ёшда) россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилган Лиман шаҳридаги уйи олдида. Криловскийлар оиласи бу вақтда гараж ертўласида яширинган. Фото: Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Киев ва Киев области
Киев области Бородянск районининг Загальци қишлоғидан бўлган Владимир Тихонов (76 ёш) ўз гаражи дарвозасидаги ўқ ва оксолкалардан ҳосил бўлган тешикларни кўрсатмоқда. Фото: Alexey Furman / Getty Images
Ўғли тобути устида йиғлаётган Вера Пилипенко. Унинг ўғли ҳудудий мудофаа қисмига хизматга кирганди ва Бучада россиялик ҳарбийлар томонидан отиб ташланган. Сергейни она қишлоғи Мироцкоеда дафн қилишди. Фото: Zohra Bensemra / Reuters / Scanpix / LETA
Ивана Франкодаги Драматик театрда спектакл томоша қилаётган украинлар
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг Киевга ташрифи вақтида россиялик ҳарбийлар шаҳарга ракета зарбалари йўллади
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар Киевдаги портлашлар ҳудудида шиламоқда. Украина пойтахтига ҳужум президент Володимир Зеленский ва БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг учрашуви якунланиши билан амалга оширилди. Фото: Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Полиция ва қутқарувчилар Киевда ракета келиб тушган жойда. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида ўн киши яраланиб, камида бир киши ҳалок бўлган.
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Фавқулодда хизматлар ходимлари портлаш ҳудудида ишга киришмоқда. Фото: AP Photo/Emilio Morenatti Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи