Фото: «Autoevolution»
АҚШдаги Aumann аукционига 1912 йилда ишлаб чиқарилган «Pioneer 30-60» трактори сотувга қўйилди.
Кўҳна тракторни «Lamborghini Aventador» нархида — 500 минг доллар (!)га сотишмоқчи.
Американинг «Pioneer» (аудиотизимлар чиқарувчи япон компанияси билан адаштирманг) компанияси 1900–1927 йилларда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарган. «Pioneer 30-60» тракторлари 1910–1927 йилларда чиқарилган. Ўз даври учун ҳам арзон техника бўлмаган — 2 700 доллар, ҳозирги курсда — $77 500.
«Pioneer 30-60» тракторларидан бугунгача фақат 14 таси етиб келган, шунга нархи қиммат. Қолаверса, трактор яхши сақланган, 1993 йилгача музейда турган, 1997 йилда тўлиқ қайта таъмирланган.
Трактор кўринишидан локомотивни эслатади, орт ғилдираклари диаметри — 2,4 метр. Шиналари эса йўқ.
«Pioneer 30-60» капоти остида тўрт цилиндрли улкан оппозитив бензинли дивигател жойлашган (сиғими — 20,2 литр). 60 от кучига эга, максимал тезлиги — атиги 10 км/с. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи