12:48 / 30.04.2022
1 438

Ҳиндистон ва Покистонда тарихдаги энг кучли жазирама кузатилмоқда

Ҳиндистон ва Покистонда тарихдаги энг кучли жазирама кузатилмоқда
Фото: Getty Images
Покистоннинг иқлим ўзгаришлари бўйича вазири Шерри Раҳмон мамлакат ҳукуматидан ҳали тарихда кузатилмаган кучли жазирамага тайёргарлик чораларини кўришни сўради, дея хабар қилган Channel News Asia.

«Жанубий Осиё, жумладан, Ҳиндистон ва Покистон рекорд даражадаги иссиқ об-ҳавога тўқнаш келмоқда», – дея жазираманинг апрель бошидан бери давом этаётганини қайд этган Раҳмон.

Покистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 47 даражага кўтарилган.

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги иссиқ иқлим туфайли одамлар саломатлигида кузатиладиган муаммолар COVID-19 нинг навбатдаги тўлқинидан ҳам хавотирдалигини қайд этган.

«Касалхоналарда иссиқ урган ёки жазирама билан боғлиқ бошқа хасталикларга чалинган беморлар кўпайган», – деган Ҳиндистон соғлиқни сақлаш тизими вакили.

Ҳиндистонлик шифокор даволаниш учун олиб келинаётганларнинг 60-70 фоизи мактаб ёшидаги болалар эканини қайд этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистон ва Покистонда тарихдаги энг кучли жазирама кузатилмоқда