2 011
Урушнинг 66-куни: Украинага келган Анжелина Жоли, култепага айланган «Азовстал» ҳудуди. Уруш суратлари
30 апрел куни, урушнинг 66-кунида Россиядаги ТАСС ва РИА Новости агентликлари Россия армияси қамалида қолаётган Мариуполдаги «Азовстал» заводидан тинч аҳоли вакиллари эвакуацияси амалга оширилгани ҳақида хабар берди. Шу куни Владимир Путин ДХР, ЛХР ва «Украинанинг озод этилган ҳудудлари»даги Улуғ ватан уруши фахрийларига 10 минг рубл (135 доллар атрофида) миқдорида бир марталик тўлов амалга ошириш тўғрисида фармонини имзолади. Айнан қайси чегаралар назарда тутилганига аниқлик киритилмаган.
Киев области полицияси Буча яқинида янги оммавий қабр топилгани ҳақида хабар берди. ОАВнинг ёзишича, Рим папаси Франциск Мариуполдаги тинч аҳоли вакилларини эвакуация қилишни сўраб, Путинга уч марта мурожаат қилган. Уч сафар ҳам унга рад жавоби берилган.
Актриса Анжелина Жоли Лвовдаги украиналик болалар билан, у бу ерга БМТнинг қочқинлар масалари бўйича элчиси мақомида келган.
Maksym Kozutsky / Lviv City Hall / EPA / Scanpix / LETA
Украинадаги урушнинг 66-кунида рўй берган асосий маълумотлар
- Украина бош штаб Харков атрофидаги уч қишлоқ озод этилгани ҳақида хабар берди. Шанба куни фронтнинг бошқа йўналишларидаги ҳаракатлар ҳақида хабар берилмаган.
- Россиялик ҳарбийлар Одесса аэропортига ракета зарбалари йўллаган. Ҳужум оқибатида аэропортнинг узоқ вақт давомида қурилган ва бир йил олдин фойдаланишга топширилган учиш-қўниш йўлаги бутунлай ишдан чиққан.
- Шанба куни қамалдаги Мариупол шаҳридаги «Азовстал» заводи ҳудудидан 20 нафар аёллар ва болалар эвакуация қилинди - бу ҳақда «Азов» полки командири ўринбосари Святослав Паламар видеомурожаатида маълум қилди. Ундан аввалроқ РИА Новости агентлиги «Азовстал» ҳудудидан тинч аҳоли вакиллари бўлган 25 киши, жумладан олти нафар бола олиб чиқилгани ҳақида хабар берганди. Паламарнинг сўзларига кўра, шу куни соат 11 дан Мариуполда ўт очишни тўхтатиш режими амал қилган.
- Украина вице-премьери Ирина Верешчук асирларнинг навбатдаги алмашинуви ҳақида хабар берди, бу орқали 14 нафар украиналик уйига қайтарилган: етти ҳарбий ва тинч аҳоли вакилларининг етти нафар вакили, жумладан ҳомиладор аёл.
- Украина қишлоқ хўжалиги вазирлиги Россияни Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан бир неча юз минг тонна буғдойни ўғирлаб олиб кетишда айблади.
- Белгород области губернатори ҳудуд осмонида украинлар ҳарбий самолёти қайд этилганини хабар қилди. Самолёт ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими орқали ўққа тутилиши натижасида қишлоқлардан бирининг ҳудудига икки снаряд тушган.
- Львовга Анжелина Жоли келди. БМТ элчиси бўлган актриса вокзалда Донбассдан келган қочқинлар билан учрашди, шунингдек кўнгиллилар ва шифокорлар билан учрашди. Унинг ташрифи вақтида Лвовда ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи тревога янгради.
Донбасс шимоли
Украиналик аскарлар Краматорск яқинидаги фронт чизиғида олиб борилган икки ойлик жанглардан кейин дам олиш ҳудудига олиб кетилмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Дам олиш ҳудудига кетаётган украиналик ҳарбий. Фото: Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Ташлаб кетилган бинода ҳордиқ чиқараётган украин аскари. Фото: Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар ташлаб кетилган уйда ўзларига ётоқ жойи тайёрлашмоқда, уларга икки ойлик жанглардан кейин дам берилган
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Кекса аёл ўз уйи ертўласида чой ичмоқда, Украина шарқидаги Лиман шаҳри
AP Photo/Evgeniy Maloletka
Львов
Ҳудудий мудофаа қисмлари объектида кўнгиллилар тайёргарликнинг биринчи босқичини ўташмоқда — ҳозирча уларга ўқотар қуроллар берилмаган.
Leon Neal / Getty Images
Запорожье
Запорожье аҳолиси гуманитар ёрдам олмоқда. Уруш бошидан буён Запорожьега Украина жанубидаги Россия армияси томонидан босиб олинган ҳудудлардан минглаб одамлар қочиб келган. Фото: Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Харков
Харков яқинидаги қишлоқда топилган маҳаллий аҳоли вакили жасади. Бу қишлоқ яқинда украин армияси томонидан озод этилган, аммо россияликларнинг бомбардимонлари давом этмоқда. Фото: Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Россия ҳарбийлари зарбалари вақтида бомбапанагоҳ вазифасини ўтовчи ертўлага кириш жойи. Харков яқинидаги бу қишлоқ шу кунларда Украина қуролли кучлари томонидан жанг қилиб олинди. Фото: Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчи Россия ҳарбийларининг қишлоққа ҳужуми вақтида бомбапанагоҳ сифатида фойдаланилган ертўлада маҳаллий аҳоли вакили билан гаплашмоқда. Фото: AP Photo/Felipe Dana
Чернигов
Чернигов атрофида яшовчи маҳаллий аҳоли вакили Россия босқини вақтида ўққа учраган бинода
Zohra Bensemra / Reuters / Scanpix / LETA
Чернигов областида яшовчи 77 ёшли аёл. У энди шаҳар атрофидаги волонтёрлар марказида яшайди ва ҳар куни велосипедда ишғол вақтида зарбага учраган уйидан бутун нарсаларини ташийди. Фото: Zohra Bensemra / Reuters / Scanpix / LETA
Киев области
Бучадаги ҳарбий техникалар қолдиқлари орасидан ўтиб кетаётган одамлар
AP Photo/Emilio Morenatti
Киев марказидаги бар террасасида суҳбатлашаётган одамлар
AP Photo/Emilio Morenatti
Мариупол
Темирйўл вокзалидаги вайронгарчиликлар
Maxar Technologies / Reuters / Scanpix / LETA
«Азовстал» металлургия заводи ҳудудининг юқоридан кўриниши, завод остидаги бомбапаналарда юзлаб тинч аҳоли вакиллари яширинган, ҳудуд украин ҳарбийларининг кичик гуруҳи томонидан мудофаа қилинмоқда. Фото: Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA
Гуманитар ёрдам учун навбат
Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA
Мариупол яқинидаги Виноградное қишлоғидаги қабристон, унинг атрофида ўзиюрар артиллерия тизимлари ўрнатилган
Maxar Technologies / Reuters / Scanpix / LETA Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда