АҚШнинг 45-президенти Доналд Трамп ўз компанияси томонидан яратилган «Truth Social» («Ҳақиқат ижтимоий тармоғи»)да илк постни ёзди.
«МЕН ҚАЙТДИМ» — Трампнинг илк пости шу сўзлардан иборат ва бош ҳарфларда ёзилган. Матн билан бирга Трамп Мар-а-Лаго қароргоҳи (Флорида, Палм-Бич)да тушган суратини жойлаган.
Эслатиб ўтамиз, аксарият ижтимоий тармоқлар Трампнинг аккаунтларини блоклаганидан сўнг, у ўз ижтимоий тармоғини яратишга киришганди. «Truth Social» ижтимоий тармоғи Доналд Трампга қарашли «Trump Media&Technology Group» компанияси томонидан яратилган ва февраль ойининг охирида ишга туширилганди.
21 февралда «Truth Social» AppStore иловалар дўконида пайдо бўлди. 25 февралда, Илон Маск «Twitter»ни сотиб олиши эълон қилингач, Трамп тармоғи ушбу иловалар дўконида энг кўп кўчириб олинадиган иловага айланди.
«Илон «Twitter»ни яхшилашига умид қиламан, у яхши одам, бироқ мен «TRUTH»да қоламан. «TRUTH Social» менинг овозим ва уни ҳеч ким мендан тортиб ололмайди», — деган Трамп.
Бугунги кунда Доналд Трамп «Truth Social»да 1,88 миллион обуначига эга. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда