11:53 / 02.05.2022
2 275

Россияда 1 май намойишларида 200 дан ортиқ киши қўлга олинди

Россияда 1 май намойишларида 200 дан ортиқ киши қўлга олинди
Россиянинг 18 шаҳрида 1 май акцияларида 200 дан ортиқ одам қўлга олинди. 2 май, душанбага ўтар кечаси бундай маълумотларни инсон ҳуқуқлари бўйича «ОВД-Инфо» лойиҳаси эълон қилди. Қўлга олинганларнинг энг кўпи Москва ва Санкт-Петербургда қайд этилган - ҳар бир шаҳарда 80 га яқин киши.

Қўлга олинганларнинг аксарияти якка пикетлар ўтказиб, қўлида 1 май ва урушга қарши шиорлар ёзилган плакатларни ушлаб турган.

Москвадаги Пушкинская майдонида «Тинчлик! Меҳнат! Май!» деб ёзилган плакатни кўтариб олган собиқ спортчи Дмитрий Силин ушланган. «Новая газета» журналистлари Елена Лукянова ва Андрей Душутин Санкт-Петербургда ўз расмлари намойиши билан мунтазам равишда пикетлар ўтказувчи рассом Елена Осипованинг урушга қарши митингини тасвирга олиш чоғида қўлга олинди.

Санкт-Петербургда, Василевский оролида телебошловчи Владимир Соловёв сурати туширилган телевизорга ўзини кишанлаб ўтирган Анна Анисимова қўлга олинди.

Новосибирск ва Екатеринбургда бир неча ўнлаб одамлар ушланди. Ҳибсга олишлар Нижний Новгород, Киров, Перм, Ярославл ва бошқа қатор шаҳарларда ҳам кузатилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда 1 май намойишларида 200 дан ортиқ киши қўлга олинди