Исроил президенти Лавровдан яҳудийлар ҳақидаги сўзлари учун узр сўрашни талаб қилди

Фото: AP
Исроил президенти Ицхак Герцог Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг нацистлар Германияси раҳбари Адолф Ҳитлернинг келиб чиқиши яҳудий бўлиши мумкинлиги ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди.
Исроил президенти Россия вазирининг узр сўрашини кутаётганини айтди. «Вазиятни ўнглаш тўғри иш бўлади, узр сўраш жуда зарур», - деди у.
Герцогнинг сўзларига кўра, у Лавровнинг баёнотини қайта-қайта ўқиб чиққан ва бунга ишона олмаган. «Аввалига бу сўзларни Россия ташқи ишлар вазири айтганига ишона олмадим. Бу сўзлар менда ғазаб ва нафрат уйғотди", – деди Исроил президенти.
Шу билан бирга, Герцог Лавровнинг баёноти икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга путур етказмайди деб ҳисоблашини билдирди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Исроил президенти Ицхак Герцог Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг нацистлар Германияси раҳбари Адолф Ҳитлернинг келиб чиқиши яҳудий бўлиши мумкинлиги ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди.
Исроил президенти Россия вазирининг узр сўрашини кутаётганини айтди. «Вазиятни ўнглаш тўғри иш бўлади, узр сўраш жуда зарур», - деди у.
Герцогнинг сўзларига кўра, у Лавровнинг баёнотини қайта-қайта ўқиб чиққан ва бунга ишона олмаган. «Аввалига бу сўзларни Россия ташқи ишлар вазири айтганига ишона олмадим. Бу сўзлар менда ғазаб ва нафрат уйғотди", – деди Исроил президенти.
Шу билан бирга, Герцог Лавровнинг баёноти икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга путур етказмайди деб ҳисоблашини билдирди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…