Россия ва Япония ўртасидаги муносабатларнинг аҳволи учун жавобгарлик тўлиқ Москва зиммасида ва шу фонда унинг Токиога қарши санкциялар эълон қилиши — «мутлақо номақбул» қарор. Бу ҳақда Япония бош вазири Фумио Кисида айтиб ўтди.
«Айнан Россия ҳарбий йўлни қўллади ва бу вазиятга сабаб бўлди. Гарчи Россия—Япония муносабатларининг ҳозирги ҳолати учун жавобгарлик бутунлай Россия зиммасида бўлса-да, у шундай баёнот билан чиқди. Бу мутлақо номақбул», — деди Кисида.
Россияга қарши янги санкциялар жорий этилиши эҳтимоли ҳақида гапирар экан, бош вазир Япония халқаро ҳамжамият, хусусан, G7 давлатлари билан ҳамкорликда тегишли қарор қабул қилишини қайд этди.
Кисида ўз баёнотини Россиянинг янги санкцияларига жавоб тариқасида берган. 4 май куни Россия 63 нафар Япония фуқароси, жумладан, бош вазирнинг ўзи, Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Хирокадзу Мацуно, ташқи ишлар вазири Ёсимасе Хаяси, молия вазири Сюнити Судзуки ва бошқаларга санкция қўллаб, уларни Россияга киришини тақиқлаган эди. Япония парламентининг ҳар икки палатаси аъзолари, шимолий ҳудудлар (Токио Жанубий Курил оролларини шундай атайди) муаммоси бўйича сиёсатни ишлаб чиқиш ассоциацияси раҳбари Мамору Морхоши ва йирик ОАВлар: Санкеи газеталари, Yomiuri Group медиа холдинглари ва Nikkei ва бошқаларнинг раҳбарлари ҳам чекловлар остига тушган.
Бу чоралар «Россияга қарши мисли кўрилмаган кампанияга жавоб сифатида жорий қилинмоқда», — дейилади Россия ТИВ баёнотида. Аввал Япония Россияга қарши бир нечта санкциялар пакетини жорий қилган. Мамлакатнинг юқори раҳбарияти, хусусан, президент Владимир Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, шунингдек, бир қатор тадбиркорлар ва компаниялар раҳбарлари чекловлар остида қолган. Санкциялар Марказий банк ва Россиянинг ўнлаб корхоналарига ҳам таъсир қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда