Фото: Getty Images
Энди Уорхол томонидан чизилган Мерилин Монронинг ипак экранли сурати Christie’s аукционида рекорд даражада 195 млн долларга сотилди. Ларри Гагосиан исмли дилер аукцион ғолибига айланди.
Шу тариқа ушбу портрет 20-асрнинг энг қиммат санъат асари бўлди. Картина америкалик рассомлар орасида сотилган энг қиммат асар бўлган бўлса, тарихдаги сотилган асарлар орасида эса иккинчи ўринни қайд этди. Биринчи ўринда ҳамон Леонардо да Винчи томонидан чизилган «Салвадор Мунди» асари — 450 млн доллар.
Shot Sage Blue Меrilin картинаси 1964 йилда Уорхол томонидан яратилган. У сотувдаги бошқа 35 та лот билан бирга Цюрихдаги Томас ва Дорис Амманн жамғармаси томонидан жўнатилган. Томас — таниқли санъат асарлари сотувчиси ва коллекционери 1993 йилда ОИТС билан боғлиқ асоратлардан вафот этди.
Унинг синглиси Дорис галереяни ўз қўлига олди ва ўтган йили вафотигача уни бошқарди. Савдодан тушган барча маблағ соғлиқни сақлаш ва таълим дастурларига бағишланган жамғармага йўналтирилади.
2017 йилда Америка санъат асари бўйича олдинги рекорд номсиз Basquiat учун 110,5 миллион долларни ташкил қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда