Хитой жануби-ғарбидаги Чунсин шаҳрида жойлашган «Сзянбей» халқаро аэропортида Tibet Airlines авиакомпанияси йўловчи самолёти учиб кетиш чоғида учиш-қўниш йўлагидан четга чиқиб, ёниб кетди. Бу ҳақда Sinxua агентлиги хабар бермоқда.
Ҳодиса Тошкент вақти билан 12 май куни 05:00 атрофида юз берди. Аниқлик киритилишича, бортда 113 йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси бўлган. 40 киши жабрланди, улар касалхонага етказилди.
«ТV 9833 Чунсин—Нйингчи рейсини амалга ошираётган самолёт учиш-қўниш йўлаги ташқарисига чиқиб кетди ва фюзеляж (самолёт корпуси) бурун қисмининг чап томони ёниб кетди», — дейилади аэропорт хабарида.
Ҳалок бўлганлар ҳақида хабар келиб тушгани йўқ, авария сабаблари аниқланмоқда.
Хитой марказий телевидениеси маълум қилишича, ўт ўчирилган, ҳодиса юз берган учиш-қўниш йўлаги ёпиб қўйилган. Якуний манзили Чунсин бўлган рейслар қисман Сичуан провинцияси Ченду шаҳридаги «Шуанлю» аэропортига ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Хитой жанубида China Eastern авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти ҳалокатга учраганди. Ҳаво кемаси бортида 123 нафар йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси бўлган, уларнинг барчаси ҳалок бўлган, деб тан олинган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар