Фото: ТАСС
Сербия ҳукумати Россияга нисбатан санкцияларга қарши туриш учун қўлидан келганини қилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Вучич айтган.
«Ҳа, бу бизга қимматга тушади. Капитал бозорига чиқа олмай, оқибатда қарзларимизни тўлолмаймиз. Улар Вучич санкция киритилишига ишора қилмоқда, деяётгандир, аммо бундай эмас. Россияга қарши санкция киритмаслик оғир бўлади, аммо чидаймиз. Чунки биз мустақил давлатмиз», деб Вучичнинг сўзларини келтирган ТАСС.
Вучичнинг айтишича, мамлакат иқтисодиёти 100 фоиз Россия газига боғлиқ, шу сабаб газ бўйича бўлажак муҳокамаларда «келишилган нархларга» умид қилади. Олдинроқ миллатга мурожаат қилган Сербия президенти мамлакат Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаш билан бир вақтда Россияга қарши санкциялар киритмаслигини айтганди. «Россия ва Украина биз учун биродар давлатлар», деганди Вучич. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас