
Фото: Courtesy of Titra Technology
Туркия армияси бир йил ичида разведка, жанговар соқчилик, қурол ва юк ташишда фойдаланилувчи учувчисиз бошқариладиган вертолётлар билан таъминланади, деб хабар берди Milliyet газетаси.
Нашрнинг маълумот беришича, сунъий онгга эга бўлган илк ана шундай вертолётдан яқин кунлар ичида терроризмга қарши курашда фойдаланилади.
Бундай вертолётлар, айниқса Туркиянинг Сурия билан чегарадош ҳудудларида керак бўлади, деб ёзади Milliyet.
Ишлаб чиқарувчиларнинг маълумотига кўра, бундай вертолётларнинг дронларга нисбатан устун тарафи – улардан ҳар қандай об-ҳаво шароитида уча олишида. Вертолётни ишлаб чиққан TITRA компанияси вакилининг айтишича, учувчисиз вертолётдан ўрмон ёнғинларини ўчириш, қишлоқ хўжалиги, фуқаролик объектларини қўриқлашда ҳам фойдаланса бўлади.
Учувчисиз бошқариладиган вертолётнинг оғирлиги 250 кг бўлиб, у шунча юкни кўтара олади. Вертолёт ҳавода 8 соатгача туриши ва 6,5 км баландликда парвоз қилиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар