
Украина ҳарбийлари қўмондонлари ўз аскарларини назорат қилишмайди, хавф туғилган пайтда уларни шунчаки ташлаб кетиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Бу ҳақда украиналик ҳарбий асир Руслан Сердюк маълум қилди. Украиналик асирлар сўроқ қилинган видеони Россия Мудофаа вазирлиги кўрсатди.
“Қўмондонлар ҳаммани ташлаб кетиб қолишди, бизни эса тўп еми каби қолдиришди. Отишма, ким қаёққа, кимдир окопдан чиқади, ҳеч нима йўқ, балки, соат 3 ёки 4 ларда кимдир “чекинамиз” деб қичқирди, тамом, - деди Сердюк.
У унинг отрядида неча киши бўлганини аниқ билмаслигини таъкидлади, лекин, қўмондоннинг сўзларига кўра, гап 45 нафар ҳарбий хизматчи ҳақида борган. 14 киши чиқишга муваффақ бўлган. Шу таркибда ўрмон ёқалаб кетишган ва россиялик ҳарбийларни учратиб қолишган.
“Қуролларимизни топширдик, ҳаммасини тўлиқ, овқатланмаганимизга уч кунча бўлиб қолганди, ҳеч нарса йўқ эди. Бизга россиялик аскарлар сув ва егулик беришди. Ҳамма ер иссиқ, кунига уч марта овқат беришади, сув, тамаки беришади. Ҳамма нарса бор, ҳеч ким урмайди, хафа қилмайди”, - дея ҳикоя қилади Сердюк.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар