АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 2020 йилги президентлик сайловлари ҳақида «Аср жинояти» деб номланадиган китоб ёзаётганини маълум қилди.
У бу ҳақда Техаснинг Остин шаҳрида бўлиб ўтган The American Freedom тадбирида гапирди. Унинг сўзларини Indy100 келтирмоқда.
«Бу мамлакатимиз тарихидаги энг катта жиноятлардан биридир. Ва, афсуски, прокуратура бу борада ҳеч нарса қилишни хоҳламайди. Мен бу ҳақда «Аср жинояти» деб номланган китоб ёзяпман», деди Трамп тингловчиларга.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил март ойида АҚШ Олий суди Трампга 2020 йил ноябр ойида Висконсин штатида бўлиб ўтган президентлик сайловларида овозларни қайта кўриб чиқишни рад этди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил ноябр ойида бўлиб ўтган сайловлардаТрамп амалдаги президент Жо Байденга имкониятни бой берганди. Трамп ушбу сайловларда ғалаба қозонганини таъкидлаб келади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда