Фото: «Caliber»
SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари Илон Маск ижтимоий тармоқ раҳбари Параг Агравалдан сервис фойдаланувчилари аккаунтларининг 5 фоизидан кам қисми фейклиги ҳақида маълумот олмагунича Twitter хариди бўйича битим тугалланмаслигини билдирди.
«Фейк ва спам аккаунтлар 20 фоизни ташкил этиши ҳақида маълумот олдим, бу Twitter тасдиқлаганидан тўрт баравар кўп. Балки бундан ҳам кўпдир», — деб ёзди Маск Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
16 май куни Агравал ижтимоий тармоқдаги фейк (сохта) аккаунтлар 5 фоиздан камлигини исботловчи далилларни тақдим этишдан бош тортганидан сўнг, тадбиркор компания раҳбарига ана шундай оммавий ултиматум қўйди.
«Менинг биринчи таклифим Twitter АҚШ қимматбаҳо қоғозлар комиссиясига тақдим этган маълумотлар тўғрилигига асосланган эди. Агравал маълумотларни очиқламас экан, битим тузилиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас», — деди Маск. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди
Овқат егингиз келмаслиги саломатликдаги жиддий ўзгаришлар аломати бўлиши мумкин
Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди
"Боруссия Д" ЕЧЛ финалида "Реал"га мағлуб бўлса, кўпроқ фойда кўради...