1 759
Тожикистонда қуролли тўқнашув оқибатида бир офицер ҳалок бўлди, 10дан ортиқ аскар яраланди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тожикистонда қуролланган жиноий гуруҳ ҳужуми оқибатида мамлакат миллий хавфсизлик қўмитасининг бир нафар офицери ҳалок бўлди, 13 нафар аскар жароҳатланди. Бу ҳақда Тожикистон ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, 200 кишидан иборат гуруҳ Тоғли Бадахшон автоном областининг Рушон районида давлат хавфсизлик қўмитасининг колоннасига ҳужум қилган.
“Барча турдаги қуроллардан фойдаланган 200 кишидан иборат уюшган жиноий гуруҳ Душанбе – Хоруғ йўли ва Рушон райони марказининг учта нуқтасида чегара комендатурасини тўсиб қўйган. Жиноий гуруҳ ушбу ҳаракатларга олдиндан тайёргарлик кўрган ва бунинг учун хориждан қурол олиб кирган", - дейилади хабарда.
Ўтказилган аксилтеррор операцияси давомида 8 киши йўқ қилинган, 11 нафари яраланган ва 70 дан ортиқ киши қўлга олинган.
Улардан кўп миқдорда қурол-яроғлар ва "Молотов коктейллари" мусодара қилинган. Махсус операция чоғида тинч аҳолига зарар етмагани айтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади