
Фото: Getty Images
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия спортига қўйилган санкциялар ҳақида гапирди.
- "Менга нисбатан санкциялар қўлланилганда, ўзимни ғолиб деб ҳисоблагандим. Россия спортчилари — ғолиблар. Спортчиларни ғалаба билан табриклайман.
Улардан қўрқишмоқда, уларга рухсат берилмаяпти. Спортчилардаги бор иштиёқ — Россия байроғини кўтариш.
Биз билан дўст бўлган ҳудудлар бор деб ўйлайман. Демак, рақобатлашиш мумкин. Бутун дунёга ўзимизни ҳақ эканлигимизни, бизни синдириб, тиз чўктириб бўлмаслигини исботламагунимизча яшашимиз керак.
Бу яқин келажакда содир бўлади. Улар тан олиши, кечирим сўраши, Россия ва барчага қўйилган санкцияларни бекор қилишлари лозим", - деди Рамзан Қодиров. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар