09:46 / 19.05.2022
887

АҚШнинг Украинадаги элчихонаси уч ойлик танаффусдан сўнг очилди

АҚШнинг Украинадаги элчихонаси уч ойлик танаффусдан сўнг очилди
Фото: Getty Images
АҚШнинг Киевдаги элчихонаси уч ойлик танаффусдан кейин ўз фаолиятини қайта бошлади. Бу ҳақда дипломатик миссия вакили Дэниэл Лангенкампга таяниб, Reuters хабар қилган.

«Биз фаолиятимизни расман қайтадан бошлаяпмиз», — дея элчихона ихтиёрига бир қатор дипломатлар қайтишини маълум қилган Лангенкамп.

Унинг сўзларига кўра, консуллик фаолияти дарҳол бошланади, чунки Украинада ҳанузгача АҚШ давлат департаментининг мамлакат фуқароларига саёҳат қилишни тақиқловчи тавсияси амал қилмоқда.

14 февраль куни Россия Украинадаги урушни бошлашидан ўн кун аввал АҚШ Украинадаги элчихонасини Львовга кўчиришга қарор қилган. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен мазкур қарор дипломатик ваколатхона ходимларининг хавфсизлигини ўйлангани учун чиқарилганини билдирган. Украина президенти Владимир Зеленский бир қатор ғарб давлатларининг ўз элчихоналарини Киевдан мамлакатнинг ғарбий қисмига кўчирганини хато деб атаган ва хориж давлатларидан элчихоналарни Киевга қайтаришни сўраган. Аммо кейинчалик, 22 февралда АҚШ элчихонаси Польшага кўчиб ўтган.

АҚШ Украинадаги элчи вазифасига Словакиядаги ўз элчиси Брижет Бринк номзодини илгари суришни режалаштирган. Словакияда ишлашидан аввал у Европа ва Евросиё масалалари бўйича давлат котиби ўринбосарининг катта ёрдамчиси лавозимида ишлаган ва Шарқий Европа ҳамда Кавказ билан боғлиқ ташқи сиёсатда иштирок этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШнинг Украинадаги элчихонаси уч ойлик танаффусдан сўнг очилди