
Фото: Getty Images
Тадбиркор Алишер Усмонов ва бадиий гимнастика бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Ирина Винер-Усмонова ажрашишга қарор қилишди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Москванинг Крилацкое тумани суд округи судьяси бу масалани 7 июнь куни кўриб чиқади.
Алишер Усмонов 28 февраль куни, Украинадаги уруш бошланганидан тўрт кун ўтиб, Европа Иттифоқининг санкциялари рўйхатига тушган эди.
Тадбиркор вакиллари бу шахсий санкциялар эканини ва улар Усмонов компанияларига таъсир қилмаслигини айтишган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар