Фото: Ek-tel
Жорий йилнинг биринчи чорагида Россияга «кнопкали телефон»ларни етказиб бериш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 43 фоизга ўсди ва 3,5 млн қурилмага етди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Шу билан бирга, смартфонлар етказиб бериш 14 фоизга қисқариб, 6,8 млн донани ташкил қилди.
GS Grup таҳлилий маркази раҳбари Александр Сурковнинг сўзларига кўра, январь ойида Россияга смартфон етказиб бериш ўтган йилги кўрсаткичга тенг бўлган, февралда эса «кнопкали» телефонлар импорти кўпайган.
Март ойида иккала тоифадаги телефонлар ҳажм кескин пасайиб, жами 1,6 млн донани ташкил этди, бу ўтган йилларга нисбатан бир ярим-икки бараварга кам.
- Бугунги кунда смартфонлар ва «кнопкали» телефонлар сотувидаги нисбатга кўпроқ истеъмолчи бўлмаган омиллар таъсир кўрсатади: логистика беқарорлиги, брендга содиқлик, — деди Александр Сурков.
Маълум бўлишича, бутун дунё бўйлаб харид қобилиятининг пасайиши сабаб бу турдаги телефонлар бутунлай бозордан чиқиб кетиши ҳам мумкин.
Украинада уруш бошланганидан сўнг баъзи хорижий смартфон брендлари ўз маҳсулотларини Россияга етказиб беришни тўхтатди. Улар орасида ушбу бозорнинг энг йирик компаниялари Apple ва Samsung ҳам бор эди.
Бундан ташқари, логистика ва нархлар билан боғлиқ муаммолар туфайли Хитойнинг Xiaomi, Huawei ва Оppо компанияларининг жўнатмалари март ойи бошида деярли икки баравар қисқарди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)