15:57 / 25.05.2022
1 737

Хонанда Наргиз Домодедово аэропортида ушланди. У Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин

Хонанда Наргиз Домодедово аэропортида ушланди. У Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин
Фото: РИА Новости
Хонанда Наргиз Зокирова Москвадаги Домодедово аэропортида ушланди, деб хабар берди Kun.uz нашри.

Хонанданинг оила аъзолари билан суҳбатлашган манбанинг сўзларига кўра, у Тошкентдан Москвага учиб келганида ушланган.

Манбанинг маълумот беришича, у Россияга нисбатан билдирган салбий фикрлари учун АҚШ ёки Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин.

Маълумотларга кўра, Наргиз Зокирова 1995 йилда оиласи билан АҚШга кўчиб кетган. 2013 йилда Россиянинг "Голос" телелойиҳасида иккинчи ўринни эгаллаган ва ўшандан буён Россияда ижод қилиб келган.

Хонанда апрел ойида Ўзбекистонга қайтгани хабар қилинганди.

Виктор Дробиш продюсерлик маркази воқеа бўйича изоҳ беришни рад этди.

ФХХ қарорига кўра, хонандага 2072 йилгача Россияга кириш тақиқланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хонанда Наргиз Домодедово аэропортида ушланди. У Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин