Анқарада Швеция ва Финландиянинг НАТОга кириши бўйича турк, швед ва фин делегациялари ўртасидаги музокаралар якунланди.
ТАСС манбасининг хабарига кўра, музокаралар президент саройида ўтказилган ва беш соатга яқин давом этган.
Музокараларда Туркия томонидан президент вакили Иброҳим Қалин ва ташқи ишлар вазири Седат Ўнал қатнашган.
Манбанинг айтишича, дастлаб Туркия расмийлари ҳар бир мамлакат делегацияси билан алоҳида учрашув ўтказган, сўнгра уч томонлама йиғилиш ўтказилган.
Финландия ва Швеция 18 май куни НАТОга кириш учун ариза топширди. Анқара бу мамлакатларни террорчи ташкилот деб эълон қилинган Курдистон ишчилар партиясини қўллаб-қувватлашда айблаб, уларнинг алянсга аъзо бўлишига қарши чиқмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)