1 734
Май ойи бошида 400 га яқин россиялик аскар Украина шарқидаги дарёни кечиб ўтишга уринаётиб ҳалок бўлган
Фото: Shutterstock
The New York Times газетасининг Украина ҳарбийларига таяниб ёзишича, 8 май куни Северский Донец дарёсини кечиб ўтишга уриниш чоғида 400 га яқин россиялик ҳарбий ҳалок бўлган.
Украина Қуролли Кучлари вакилларининг нашр мухбирига маълум қилишича, россиялик ҳарбийлар Северодонецк туманидаги Украина қўшинларини ўраб олиш учун Белогоровка яқинида Северский Донец дарёсидан кечиб ўтишга уринган. Бироқ аксинча, рус ҳарбий хизматчиларининг ўзлари қуршовда қолган — бу эса уларни дарёнинг жанубий қирғоғига ўтишга мажбур қилган, кейин улар кучли артиллериядан ўт очишган ва дарё ўзанига миналар отиб ўтиш жойларини портлатган ва чекиниш йўлини беркитиб қўйишган.
Жанг жойига ташриф буюрган NYT мухбирига украиналик ҳарбийлар ишдан чиққан рус техникаларини (камида 15 та зирҳли техника) кўрсатган, шунингдек, газетанинг ёзишича, ўрмоннинг бир қисмидаги «дарахтларда россияликлар кийимларининг бўлаклари осилиб ётар» ва «чириган жасадларнинг ҳидига чидаб бўлмасди».
Украина қуролли кучлари полковниги Дмитрий Кашенконинг NYT мухбирига айтишича, украиналик ҳарбийлар овоз кучайтиргичлар орқали россияликларга таслим бўлишни таклиф қилган, бироқ улар бу чақириқларни эшитгани аниқ эмас. Унинг сўзларига кўра, баъзи рус аскарлари дарё бўйлаб қарама-қарши йўналишда сузиб ўтиб, қамалдан чиқиб кетишга муваффақ бўлган.
Кўп ўтмай Россия қўшинлари портлатилган ўтиш жойларини қайта тиклаган ва яна Северский Донeцни кесиб ўтишга уринган, аммо уларни мудофаани ўз қўлига олган Украина кучлари кутиб олган.
NYT маълумотларига кўра, Белогоровкада содир бўлган ушбу воқеа Россиянинг Украинага босқини бошланганидан бери рус қўшинлари кўрган энг катта йўқотишлардан бири бўлди.
Белогоровка ҳудудидаги Северский Донец дарёсини кечиб ўтиш чоғида рус қўшинларининг йирик йўқотишларга учрагани аввалроқ маълум бўлган эди Хусусан, Meduza бу ҳақда Донбассдаги уруш зонасида содир бўлаётган воқеаларни шарҳида ёзган, бироқ қурбонлар сони ҳақида аввал хабар берилмаган.
Шу билан бирга Meduza уруш шароитида низо томонларидан келаётган маълумотларни тезда текширишнинг имкони йўқлигини қайд этган.
NYT мақоласини эса Эндрю Крамер ёзган, у 2017 йилда бошқа журналистлар қатори Россия билан боғлиқ қатор тадқиқотлари учун Пулитцер мукофотини олган. Мукофот ҳакамларининг қарори ўша пайтда россиялик журналистларда саволларга сабаб бўлганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади