Фото: Getty Images
АҚШ Украинани агар у Россия ҳудудига зарбалар берса, бу ҳарбий низо кучайиб кетишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Reuters ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда. Агентлик қайд этишича, Вашингтон ва Киевнинг бу мавзу бўйича мулоқоти «жуда нозик хусусиятга эга бўлиб», «эскалация хавфи ҳақида умумий тушунча»га эришишга қаратилган.
Reuters ўз исмини ошкор қилмаган уч нафар АҚШ расмий вакилларига, шунингдек, дипломатик манбаларига таяниб маълум қилишича, АҚШ Украина олган қуролдан фойдаланиш учун «аниқ бир географик чекловлар» қўймаяпти. Шу билан бирга, Вашингтон Киевни Россиянинг ичкари ҳудудларига зарбалар беришдан огоҳ қилган.
«Биз ҳарбий низо кучайиб кетишидан хавотирдамиз, лекин географик чекловлар ўрнатишни ёки уларнинг эркинлигини бўғиб қўйишни ҳам истамаймиз», — деди америкалик мансабдорлардан бири.
Яна бир манба айтишича, Украина ўз ҳудудида йўқ қилиши керак бўлган нишонлари кўп, шу сабабли Киев катта масофали қурол-яроғга эга бўлишни хоҳлаганди. «Воқеалар шундай ривожланиши мумкинки, украиналиклар бурчакка сиқиб қўйилиши мумкин, шунда улар эскалацияни давом эттириши керакдай туюлиши мумкин, аммо биз бундай вазиятга дуч келганимизча йўқ», — дея қўшиб қўйди яна бир мансабдор.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинага баравар ўт очиш реактив тизимларини етказиб бериш имкониятини кўриб чиқаётгани хабар берилди, улар ҳарбий ёрдамнинг янги пакетига киритилиши мумкин, у ҳақда эса АҚШ келаси ҳафта эълон қилади.
Уруш бошида Владимир Зеленский Ғарб давлатларини Украинани етарлича қўллаб-қувватламагани, жумладан, етарлича қурол-яроғ етказиб бермаётгани учун тез-тез қораларди. Апрель ойи охирида у мамлакат ниҳоят сўраган қурол турларини ола бошлаганини эълон қилди.
Май ойи бошида АҚШ президенти Жо Байден Украинага ҳарбий техника етказишни тезлаштириш имконини берувчи ленд-лиз дастури тўғрисидаги қонунни имзолади. Аммо бир неча кундан сўнг Украинага 40 миллиард доллар қўшимча ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Сенатдаги бир республикачи сенатор томонидан блокланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади