08:00 / 30.05.2022
2 877

Таниқли хонанда Шакира қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин

Таниқли хонанда Шакира қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин
Фото: Pinterest
Таниқли хонанда Шакира жиддий ҳуқуқий муаммога дуч келди. Испания суди яқинда унинг солиқ иши масаласи бўйича аппеляцияни кўриб чиқди ва унга қарши етарлича далиллар борлигини маълум қилди, деб ёзади People Talk нашри.

Аввал хабар берилганидек, қўшиқчи 2012—2014 йиллар давомида олган даромадидан 15,5 миллион доллар солиқ тўлаши керак эди. У Багама оролларида расмий яшаш жойига эга бўлишига қарамай, ўша пайтда Испанияда истиқомат қилган. Мамлакатда қонунга кўра, 183 кундан ортиқ яшаган ҳар бир киши солиқ тўлаши шарт.

Прокурорларнинг маълум қилишича, Шакира ўзини Испанияда яшамаётгандек кўрсатган ва барча пулларни офшор ҳисоб рақамларига ўтказган. Эндиликда прокуратура хонанда учун жарима ва қамоқ жазосини талаб қилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таниқли хонанда Шакира қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин