Фото: Anadolu Agency
Непал қидирув-қутқарув бригадаси 29 май куни ғойиб бўлган Таrа Air авиакомпанияси самолёти бўлакларини топди, деб ёзади «РБК».
Бўлаклар Непал шимолидаги Мустанг туманидан топилди. Фотосуратларда самолёт тўлиқ вайрон бўлганини кўриш мумкин. Шунингдек, воқеа жойидан ҳалок бўлганларнинг жасадлари топилган.
Таrа Air самолёти 29 май куни эрталаб радарлардан йўқолиб қолди. Унинг бортида 22 киши бўлган. Самолёт Покхара сайёҳлик шаҳридан Непал шимолидаги Жомсомга учаётган эди. У ўзи учиб чиққан шаҳарнинг Мустанг тумани осмонида, аммо кейин у Дхаулагири тоғлари томонга қараб учган.
Самолётнинг тахминий жойи ўша куни кечқурун аниқланди. Мамлакат пиёда қўшинлари вакили Нараян Сильвал борт Ламче дарёси этагига қулаб тушганини маълум қилди. Воқеа жойига ҳаво ва ердан ҳарбийларнинг иккита гуруҳи йўл олди. Бироқ Мустанг ҳудудидаги кучли қор туфайли қидирув ишларини тўхтатиб туришга тўғри келди.
«Интерфакс» ёзишича, самолёт бортида 16 нафар Непал, тўрт нафар Ҳиндистон ва икки нафар Германия фуқаролари бўлган.
Самолёт билан алоқа парвоздан кейин 20 дақиқа ўтиб йўқолган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар