Фото: UNIAN
Украина бош прокурори Ирина Венедиктова Россия ҳарбий ҳаракатлари бошидан бери россиялик ҳарбийлар томонидан тинч аҳолини зўрлаш бўйича биринчи иш судга топширилганини маълум қилди. «Россия Федерациясининг 90-Витебск-Новгород гвардия танк дивизиясининг 239-полки ҳарбий хизматчиси Михаил Романов фуқарони ўлдирганлик ва унинг хотинига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда айбланиб судланади», — деб ёзди у Facebook’да душанба, 30 май куни.
Киев области прокуратураси ва Украина Хавфсизлик хизмати Романов март ойида Россия кучлари томонидан Киев областининг Броварский тумани босиб олиниши чоғида қишлоқлардан биридаги уйга бостириб кириб, уй эгасини отиб ўлдиргани ва унинг хотинини бошқа ҳарбийлар билан бирга бир неча маротаба зўрлаганини аниқлади, деди Венедиктова. «Улар аёлни қурол ва ҳатто ўша пайтда ёнида бўлган боласига ҳам зўравонлик қилиш билан қўрқитган», деди у. Бош прокурорнинг сўзларига кўра, айбланувчи ҳозирча қўлга олинмаган.
Баёнотда россиялик ҳарбийнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳақида қўшимча маълумотларга эга бўлганлар фойдаланиши таклиф этилаётган алоқа маълумотлари ҳам мавжуд. «Зўрлашдан уруш қуроли сифатида фойдаланишга қарши кураш жараёнининг энг муҳим таркибий қисми - бу жабрланганларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлиги. Жабрланганлар тайёр бўлганда ва ўзларини хавфсиз ҳис қилишганда, улар доимо ёрдам ва ҳимоя сўраб бизга мурожаат қилишлари мумкин» - деди Венедиктова.
Февраль ва март ойларининг охирида Киев областининг айрим ҳудудлари Россия қўшинлари назорати остида эди. Улар чекинганларидан сўнг, бу ҳудудларда оммавий қотиллик ва бошқа ҳарбий жиноятлар ҳақида далиллар топилди. Расмийларга кўра, ўлдирилган 1300 га яқин тинч аҳолининг жасади аниқланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар