15:39 / 01.06.2022
1 531

«Украина шарқида ҳар куни 60—100 нафар аскаримизни йўқотяпмиз» — Зеленский

«Украина шарқида ҳар куни 60—100 нафар аскаримизни йўқотяпмиз» — Зеленский
Фото: «president.gov.ua»
Украина президенти Владимир Зеленский Американинг Newsmax нашрига берган интервьюсида Украина армиясининг Донбассдаги кунлик йўқотишларини баҳолади.

«Украина шарқидаги вазият жуда оғир. Ҳар куни жангларда 60 дан 100 нафаргача аскарларимизни йўқотяпмиз, 500 нафар атрофидаги одамларимиз яраланмоқда. Биз мудофаа чегараларини ушлаб турибмиз», — деди Зеленский.

Зеленский 22 май куни ҳам Украина армиясининг Донбассдаги йўқотишлари ҳақида гапириб, ҳарбий хизмат ёшидаги эркакларнинг Украинани тарк этишига рухсат бериш ҳақидаги петицияга фикр билдириб ўтганди.

«Бу петиция кимга қаратилганини тўлиқ тушунмадим – бу ариза менгами ёки Украина учун жонини фидо қилган аскарларнинг ота-оналарига қаратилганми? Бугун давлатимиз шарқидаги вазият энг оғир ҳудудда 50 дан 100 нафаргача одам ўлмоқда», — деган Украина президенти.

Россия ҳозирги вақтда Донбассда ҳужум уюштирмоқда, хусусан, Луганск вилояти чегараларига етиб боришга уринмоқда.

31 май куни Луганск вилояти раҳбари Сергей Гайдай Россия қўшинлари Северодонецкнинг (Донбассдаги Украина назорати остида қолган сўнгги йирик шаҳарлардан бири эди) катта қисмини эгаллаб олганини айтди. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўз навбатида Северодонецкни «тўлиқ тозалаш» якунланганини маълум қилди.

Украина ҳам, Россия ҳам қўшинларининг урушдаги йўқотишлари ҳақида мунтазам равишда хабар бермаяпти. Россия Мудофаа вазирлиги бу маълумотни икки марта, охирги марта 25 март куни эълон қилганди — ўшанда 1351 киши ҳалок бўлгани ва 3825 киши яралангани ҳақида хабар берилган. Апрель ойи ўрталарида эса Владимир Зеленский уруш бошидан бери 2500 дан 3000 гача украиналик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини, яна 10 мингга яқини яраланганини айтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Украина шарқида ҳар куни 60—100 нафар аскаримизни йўқотяпмиз» — Зеленский