Украиналик ҳарбий хизматчилар Швециянинг портатив қурол тизимидан фойдаланишни ўрганмоқда.
Фото: AP Photo
Швеция Украинага кемага қарши ракеталар, танкка қарши қуроллар ва 12,7 миллиметрли милтиқларни, шу жумладан ўқ-дориларни етказиб беради. Бу ҳақда Швеция ТИВ раҳбари Энн Линдега таяниб, «РБК» хабар берди.
«Ушбу тўртинчи пакет Украина Қуролли кучларига молиявий ёрдамни ҳам ўз ичига олади. Умумий сумма 95 миллион евродан ошади», — деди у.
Март ойида Линде Украинага ҳимоя воситалари, дронлар ва дурбинлар юборилишини эълон қилганди. Кейинроқ у Швеция томони Киевга 5000 та танкка қарши қуроллар ва миналардан тозалаш ускуналарини топширишини маълум қилди. Пакет 205 миллион швед кронасига баҳоланди.
Украина бир неча бор Қўшма Штатлардан бир қанча ракета тизимларини топширишни сўраган, ўтган ҳафта The New York Times АҚШ ушбу талабни бажариш ниятида эканини хабар қилди.
АҚШ президенти Жо Байденнинг сўзларига кўра, Вашингтон юборадиган ракета тизимлари Россия ҳудудига етиб бора олмайди. Давлат котиби Энтони Блинкеннинг қайд этишича, Украина АҚШни қуроллардан Россия ҳудудига зарба беришда фойдаланмасликка ишонтирган. Reuters агентлиги АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали вакилига таяниб, Украина АҚШдан M142 HIMARS (High Mobility Artillery Rocket System) қуролларини олишини маълум қилди.
Кремль Украинага қурол етказиб бериш қитъа хавфсизлигига таҳдид солиши ва беқарорликка олиб келишини бир неча бор таъкидлаган. 2 июнь куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага қурол-аслаҳа киритилиши уни «янада кўпроқ азоб-уқубатларга» солишини айтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди