1 200
Байден Маскнинг АҚШ иқтисодиёти ҳақидаги танқидига жавобан Ойга парвоз қилишда омад тилади
Фото: AP Photo
Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск АҚШ иқтисодиёти борасида «кўнгли ёмон нарсаларни сезаётгани» ҳақида маълум қилгач, АҚШ президенти Жо Байден унга «Ойга парвоз қилишда омад» тилади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Аввалроқ Reuters Маскнинг Tesla ходимларига қаратилган баёнотини эълон қилганди. Унда тадбиркор АҚШ иқтисодиёти бўйича «кўнгли ёмон нарсаларни сезаётгани»ни ва ходимларнинг 10 фоизини қисқартиришга мажбур бўлаётганини айтган. «Эътибор беринг, бу автомобиль, аккумуляторлар ишлаб чиқарадиганлар ва қуёш батареяларини ўрнатадиганларга тааллуқли эмас», — дея аниқлик киритди Маск электрон хатида. Reuters маълумотларига кўра, 2021 йил охирида Tesla ва унинг шўъба компанияларида қарийб 100 минг киши ишлаётган эди.
Иқтисодий вазиятга бағишланган матбуот анжумани чоғида журналистлар Байдендан Tesla асосчисининг АҚШ иқтисодиёти борасидаги фикрига қандай қараши ҳақида сўради.
«Илон Маск бу ҳақда гапираётган пайтда Ford инвестицияларини оширмоқда, янги электромобиллар яратишга 6 минг нафар янги ходимни жалб қилмоқда… Собиқ Chrysler, ҳозирги Stellantis корпорацияси ҳам электромобилларга инвестицияларни кўпайтирмоқда. Intel компьютер чиплари ишлаб чиқариш учун 20 мингта янги иш ўринларини яратмоқда. Шундай экан, унга (Илон Маск)ка Ойга саёҳатида омад тилайман», — дея жавоб қилди АҚШ президенти.
Март ойида АҚШда йиллик инфляция 8,5 фоизга етди, бир ой аввал у 7,9 фоизга тенг эди. Ушбу кўрсаткич 1981 йил декабридан буён рекорд рақамга айланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»