Фото: Julien de Rosa/EPA
Франция президенти Эмманюэл Макрон маҳаллий нашрларга берган интервюсида Россияни «камситиш керак эмаслиги, жанглар тўхтаганида, вазиятдан дипломатик йўл билан чиқиш мумкин бўлиши» ҳақида гапирди.
Украина ТИВ раҳбари Дмитро Кулеба Макроннинг 3 июн куни чиққан интервюсига муносабат билдираркан, твиттерида шундай ёзди:
«Россияни камситмасликка чақириқлар фақат Францияни ёки бунга чақирувчи бошқа исталган мамлакатни таҳқирлаши мумкин. Чунки Россиянинг ўзи ўзини камситиб бўлган. Биз барчамиз яхшиси РФга қандай қилиб ўз ўрнини кўрсатиб қўйиш ҳақида ўйлаганимиз маъқул. Бу тинчликни қайтаради ва одамлар ҳаётини сақлаб қолади».
Парчалари The Guardian нашрида эълон қилинган интервюда Макрон Владимир Путин Украинага босқин уюштириб, «тарихий ва улкан» хатога йўл қўйгани, аммо, шунга қарамай, ҳарбий ҳаракатлар янада кенгайиб кетишига йўл қўймаслик зарурлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, Франция музокараларда воситачилик қилишга тайёр, унинг ўзи эса Украина президенти Володимир Зеленскийнинг сўрови бўйича 2021 йил декабридан буён Путин билан гаплашиш учун «100 соат вақтини сарфлаган».
Россия билан музокараларда Украина делегациясига раҳбарлик қилган Давид Арахамия 4 июн куни телеэфирда «музокараларни Украинанинг позицияси кучайганида давом эттириш зарурлиги»ни айтди.
«Биринчи навбатда, ҳозирда бизнинг позициямиз халқаро ҳамкорларимиз доимий равишда ваъда қилиб келаётган қуроллар етарли миқдорда етказиб берилиши билан кучайтирилиши мумкин. Бизнинг қуролли кучларимиз улардан фойдаланишга тайёр. Ўйлайманки, ўшанда кучайган музокара позицияси билан музокараларнинг янги раунди ташаббусини билдириш мумкин», — дея Арахамиянинг сўзларини келтирган «Украинская правда».
Франция президенти Эмманюэл Макрон аввалроқ Украинанинг ЕИга қабул қилиниши кўп йилларни олишини айтиб, Украинани ҳам ўз ичига оладиган янги «Европа сиёсий ҳамжамияти»ни тузишни таклиф қилганди. Украина ҳукумати бу ғояни қўллаб-қувватламади.
Украина ва Россия ўртасида сўнгги ўзаро музокаралар март ойи охирида Истанбулда бўлиб ўтганди. Шундан кейин музокаралар жараёни музлаб қолган. Россия бунда Украинани айбламоқда, украин ҳукумати музокараларни давом эттиришга тайёрлиги, аммо Россия томони «ультиматумлар» қўймаслиги кераклигини айтмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»