23:30 / 06.06.2022
1 951

Британия Путиннинг огоҳлантиришига қарамай, Украинага баравар ўт очиш реактив тизимларини юборади

Британия Путиннинг огоҳлантиришига қарамай, Украинага баравар ўт очиш реактив тизимларини юборади
М270 баравар ўт очиш реактив тизимлари
Фото: Reuters

Буюк Британия Россия ҳукуматининг огоҳлантиришларидан кейин Украинага узоқ масофали баравар ўт очиш реактив тизимларини етказиб бериш ғоясидан воз кечмайди. Киевга М270 қурилмасини топшириш режаларини қироллик мудофаа вазири Бен Уоллес тасдиқлади, деб ёзади «РБК». Уларнинг аниқ сонини вазир маълум қилгани йўқ.

«Россия тактикасини ўзгартиряпти — бизнинг Украинага кўмагимиз ҳам ўзгариши керак», — дея бу қарорни изоҳлади Уоллес.

The Guardian манбаси маълумотларига кўра, Лондон Киевдан баравар ўт очиш реактив тизимларидан Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериш учун фойдаланмасликни кафолатлашини талаб қилган ва «қурол тегишли тарзда» — «Украинани Украина ҳудудида ҳимоя қилиш учун» ишлатилишига ишончбор. Газета мақоласига илова қилинган схемада М270 тасвири ёнида қурилма билан қўлланиладиган ракеталардан бири — М31А1 акс этган, унинг парвоз масофаси 80 километргачадир.

Аввалроқ Уоллес Украинага М270 юбориш режаларини эълон қилиб, қарор Киевга ҲИМАРС баравар ўт очиш реактив тизимларини етказадиган АҚШ билан мувофиқликда қабул қилинганини қайд этганди.

Бундан аввалроқ АҚШ Давлат департаменти «Украинадаги жанг майдони доирасидан ташқарига чиқадиган» катта масофали ракеталарни юбормасликка ваъда берганди. Киев Вашингтонни реактив тизимлардан Россия ҳудудига зарбалар беришда фойдаланмаслигига ишонтирди. Украина президенти Владимир Зеленский ҳам катта масофали Ғарб қуроли ёрдамида Россиядаги нишонларга ҳужумларни истисно қилди.

Россия ҳукумати Киевга қурол етказиб бераётган мамлакатларни низони чўзишга интилишда айбламоқда. Россия президенти Владимир Путин 5 июнь куни эълон қилинган интервьюсида агар чет мамлакатлар Киевга узоқ масофали ракеталарни етказиб берса, ҳарбийлар Украинада аввал зарба берилмаган объектларни нишонга олишни бошлашини айтди.

Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Жеймс Хиппи аввалроқ Украина қуролли кучларининг Ғарб қуроли ёрдамида Россиядаги ҳарбий нишонларга эҳтимолий зарбалари «қонунийлиги» ҳақида гапирганди. Россия мудофаа идораси шундан кейин Лондон томонидан провокацияларга яраша жавоб берилиши ҳақида огоҳлантирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия Путиннинг огоҳлантиришига қарамай, Украинага баравар ўт очиш реактив тизимларини юборади