08:00 / 07.06.2022
3 043

Украина ҳарбийлари техникани ташлаб Святогорскдан қочиб кетишди

Украина ҳарбийлари техникани ташлаб Святогорскдан қочиб кетишди
Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игор Конашенковнинг маълум қилишича, тўсиқ бўлинмалари вазифасини бажарувчи украиналик миллатчи тузилмалар Украина қуролли кучларининг Святогорскдан чекинишига йўл қўймаслик учун Северский Донецк дарёси устидаги кўприкни портлатиб юборган.

Россия бўлинмаларининг ҳужуми остида Украина Қуролли Кучларининг 95-ҳаво-десант-зарба бригадаси ва 81-алоҳида аэромобил бригадаси батальонларининг қолдиқлари қурол-яроғ билан бирга ҳарбий техникани ташлаб, қирғоқ бўйлаб тарқалиб кетди”, деди генерал.

Унга кўра, саксон нафаргача украиналик ҳарбийлар дарёдан сузиб ўтган, Россия ва ДХР ҳарбийлари уларга атайлаб ўт очмаган.
Биз украиналик ҳарбий хизматчиларнинг миллатчилар бошчилигидаги Киев режимини ҳимоя қилишдан бош тортишини қўрқоқлик эмас, ягона тўғри қарор деб биламиз”, - деб таъкидлади Конашенков.

Шунингдек, у Украинанинг барча ҳарбийлари ва ҳудудий мудофаа бўлинмалари аъзоларини ушбу ўрнак олишга ва “жонларини сақлаб қолиш учун ўйламай қаршилик кўрсатишни” тўхтатишга чақирди. Россия Қуролли кучлари, ўз навбатида, ихтиёрий равишда қуролини ташлаганларнинг барчасига ҳурмат билан муносабатда бўлиш ва оилалари бағрига қайтишни кафолатлайди, дея қўшимча қилди Мудофаа вазирлиги вакили.

Конашенков айтишига кўра, рус армияси Святогорск ва унинг атрофидаги ҳудудларни озод қилишнинг якуний босқичига ўтган.
Святогорск (2003 йилгача Славяногорск) Донетск Халқ Республикасининг шимолий қисмида, Россия ҳарбийлари назорати остидаги Харков вилояти Изюм шаҳри жануби-шарқий йўналишида 40 километр масофада жойлашган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина ҳарбийлари техникани ташлаб Святогорскдан қочиб кетишди