
Қозоғистон Сенати спикери Маулен Ашимбаевнинг журналистларга айтишича, биринчи президент Нурсултон Назарбоев республикадаги сиёсий жараёнларга ҳеч қандай аралашмаяпти. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар берди.
«Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев бугунги кунда сиёсатга аралашмайди. Эҳтимол, буни ўзингиз кўргандирсиз. Албатта, у референдум, сайлов каби йирик тадбирларда мамлакатнинг оддий фуқароси сифатида иштирок этиши мумкин», — деди парламент юқори палатаси спикери.
Ашимбаевнинг қўшимча қилишича, ҳозирги сиёсатчилар ўз ҳаракатларини Назарбоев билан мувофиқлаштирмайди.
«Ҳеч қайси орган ўз фаолиятини Биринчи президент билан маслаҳатлашган ҳолда олиб бормаяпти, балки ваколати ва қонун доирасида ишламоқда» , —дейди Ашимбаев.
Эслатиб ўтамиз, январ воқеаларидан кейин Назарбоев видеомурожаат йўллаб, сиёсий жараёнлардан четланганини, оддий пенсионер сифатида пойтахтда истиқомат қилаётганини маълум қилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар