Фото: Noi.md
Украина қуролли кучлари Донбассда ҳалокатли вазиятга тушган — украин ҳарбийлари кўп қурбон бўлмоқда, жангчилар эгаллаб турган позицияларидан чекинишга ёки асир тушишга мажбур бўлишмоқда. Америка разведкасининг Украинадаги вазият бўйича ҳисоботидан маълумотларни «Independent» нашри келтирди.
Унга кўра, россиялик ҳарбийлар артиллерия ва ўт очиш ракета тизимлари сони бўйича 20 карра устунликка эга. Донбассдаги украин ҳарбийлари учун вазият яна шуниси билан оғирки, уларнинг ўқ-дорилари захираси деярли тугаган.
Америка разведкаси Россия армиясининг ҳаводаги устунлиги ҳамда украинларнинг танкларга қарши тизимлари самарасизлигига эътибор қаратган, чунки жанговар ҳаракатларда тобора олис масофали артиллерия олдинги чиқмоқда.
Шу каби сабаб ва омиллар украина ҳарбийларини чекинишга ёки асир тушишга мажбур қилмоқда. Маълумотларга кўра, ҳозирда Украина қуролли кучларида 550 нафар рус ҳарбий асири бор, руслар эса 5 600 нафар украин аскарини асир қилган. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас