1 100
Шотландия ҳукумати Буюк Британиядан мустақил бўлиш учун янги референдум ўтказмоқчилигини маълум қилди
Фото: AP Photo
Шотландия биринчи вазири Никола Стержен мамлакат мустақиллиги бўйича янги референдум ўтказиш ниятида эканини маълум қилди.
«Бўлиб ўтган ҳамма нарса — Brexit, Борис Жонсон, коронавирусдан сўнг Шотландияни қандай қилиб янада фаровон ва одил мамлакат қилиш ҳақида гапирадиган вақт келди. Мустақиллик ҳақида гапириш ва бундай танловни амалга ошириш вақти келди», — деди у Эдинбургдаги қароргоҳида ўтказилган матбуот анжуманида.
«Биз... Вестминстер ҳукуматининг биз овоз бермаган қарорларига қарам бўлмаймиз», — дея қўшимча қилди Стержен.
Унинг ишонтиришича, ҳар қандай референдум қонунга мувофиқ ўтказилади ва ҳозирда Шотландия ҳукумати буни Буюк Британия ҳукуматининг рухсатисиз ўтказиш йўлини қидирмоқда.
Шотландия ҳукумати веб-сайтида мамлакат мустақиллиги фойдасига далиллар келтирувчи, шунингдек, вазиятнинг иқтисодий ва ижтимоий контексти ёритилган янги ҳужжат эълон қилинди.
Аввал ҳам Стержен 2023 йилда яна бир мустақиллик референдумини ўтказиш нияти борлигини маълум қилган, бироқ Британия бош вазири Борис Жонсон иккинчи референдумга йўл қўймаслигини, чунки Шотландия халқи 2014 йилдаёқ ўз истагини билдирганини бир неча бор таъкидлаган. Ўшанда ўтказилган референдумда шотландияликларнинг 55 фоизи Британия таркибида қолишни ёқлаб, 45 фоизи қарши овоз берган эди. Шотландиядаги референдум учун марказий ҳокимиятнинг розилиги талаб қилинади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда