Фото: Getty Images
Британия полицияси Россия фойдасига жосусликда гумонланаётган эркакни қўлга олди, деб хабар бермоқда BBC News.
13 июнь куни кечқурун Лондоннинг Гетвик аэропортида 40 ёшли эркак Буюк Британиядан чиқиб кетмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Тергов давом этаётгани сабаб у Лондон полициясининг ҳибсхонасида қолмоқда.
Гумонланувчининг исми ва бошқа тафсилотлар ҳозирча ошкор этилмаган. Полиция вакилининг айтишича, қўлга олинган шахс «Давлат сирларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг биринчи қисмини бузганликда гумон қилинмоқда. 1911 йилда қабул қилинган қонуннинг ушбу қисми «душманга фойдали бўлиши мумкин бўлган» қайдлар, режалар ёки чизмалар кўринишидаги маълумотлар билан боғлиқ.
Буюк Британия ва Россия ўртасидаги муносабатлар Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин янада мураккаблашди. Британия ҳукумати Украинани қўллаб-қувватламоқда, Британия бош вазири Борис Жонсон уруш бошланганидан кейин шахсан Киевга ташриф буюрди.
Россия ва Буюк Британия бир-бирига қарши бир нечта санкциялар пакетини жорий қилди. Хусусан, 14 июнь куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги 49 нафар Британия фуқаросини санкциялар рўйхатига киритди, улар орасида BBC News, Financial Time, The Independent, The Times, The Daily Telegraph, The Guardian ва бошқа нашрлар журналистлари ҳам бор. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда