
АҚШ Олий суди аёлларнинг аборт қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилувчи 1973 йилги Олий суд қарорини бекор қилган.
Олий суднинг янги қарорига кўра, аёлларнинг аборт ҳуқуқи конституцияда тилга олинмаган ва шу боис бу масалани ҳал қилиш штатларнинг ихтиёрига ҳавола қилинган.
АҚШда аввалги суд қарорларини бекор қилиш жуда камдан-кам ҳолларда юз беради. Суд қарорлари прецедент сифатида қонун билан деярли бир хил кучда бўлади.
Шу пайтгача амалда бўлган тартибга кўра, штатлар абортни тақиқловчи қонун қабул қилиши мумкин эмас эди. Янги қарор ортидан республикачилар ҳукмронлик қилувчи камида 26 штатда абортни тақиқловчи қонунлар кучга кириши кутиляпти. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.