19:40 / 28.06.2022
1 593

Туркияда руминиялик аёл ислом динини қабул қилди

Туркияда руминиялик аёл ислом динини қабул қилди
Фото: Туркия диёнат ишлари вазирлиги
Руминия фуқароси Алёна Истанбулнинг Бағжилар тумани муфтийлигида бўлиб ўтган маросимда шаҳодат калимасини айтиб, мусулмон бўлди. Бу ҳақда Туркия диёнат ишлари вазирлиги хабар бермоқда.

У узоқ йиллар Ислом динини ўрганиб, эътиқод борасида чуқур изланишлар олиб борган. Ниҳоят, у ҳақ дин дея Исломни танлади ва мусулмон бўлишга қарор қилди.

Қуръони Карим тиловати билан бошланган маросимда туман муфтийси Абдулкарим Тухумжу ва муфтий ўринбосари Гунгорен Ислом динининг бош тамойиллари ҳақида гапириб берди.

«Аллоҳ наздида ягона дин Ислом динидир. Изланишлари натижасида мусулмон бўлган биродаримизни табриклайман. Ишончим комилки, биродаримиз гўзал динимизни янада севиб қолади», — деди у.

Маросим Алёна иймон калимасини келтирганидан кейин, дуолар билан якунланди. Алёна Ислом динини қабул қилганидан кейин ўз исмини Айлин деб ўзгартирди.

Муфтий ўринбосари Тухумжу Айлинни табриклаб, унга Дин ишлари бўйича бошқарма томонидан чоп этилган Қуръони карим таржимаси ва Ислом динига оид турли китобларни тақдим этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда руминиялик аёл ислом динини қабул қилди