11:18 / 01.07.2022
1 656

Россияда ОАВни «фейклар» учун суд иштирокисиз ёпиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Россияда ОАВни «фейклар» учун суд иштирокисиз ёпиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди
Давлат думаси депутатлари учинчи, якуний ўқишда Россия Федерацияси Бош прокуратурасига оммавий ахборот воситаларини «фейклар», Россия қуролли кучларини «обрўсизлантириш» ва «санкция қўллашга чақириқлар»ни тарқатгани учун суддан ташқари ёпиш ҳуқуқини берувчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда 30 июнь, пайшанба куни Россия парламенти қуйи палатаси сайтида эълон қилинган хабарда айтилган.

Якуний ўқишда қонун лойиҳасига «хато қилиш ҳуқуқи» деб аталадиган нарса киритилди, унга кўра, ОАВ рўйхатдан ўтишдан маҳрум этилмайди ёки интернетда бир зумда ва бутунлай блокланмайди.

Биринчи қоидабузарлик ҳолатида прокуратура Роскомнадзордан ОАВ фаолиятини уч ойгача, иккинчи қоидабузарлик содир этилган тақдирда эса олти ойгача муддатга тўхтатиб туришни талаб қилади. Агар ушбу шартлар доирасида ОАВ қонунбузарликларни бартараф этса, у ҳолда Роскомнадзор қарори билан ўз фаолиятини давом эттириши мумкин бўлади.

Қабул қилинган қонунга кўра, ҳуқуқбузарликлар такроран содир этилган тақдирда, ОАВни рўйхатдан ўтказиш ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ҳужжатда, шунингдек, хориждаги рус ОАВга қарши худди шундай ҳаракатларга жавобан Россияда хорижий ОАВни тақиқлаш имконияти ҳам кўрсатилган.

Қонун лойиҳаси давлат думасига 6 апрель куни Россия ички ишларига хорижий давлатларнинг аралашуви фактларини текшириш бўйича дума комиссияси аъзолари томонидан киритилган эди.

Россиянинг «ОАВ тўғрисида»ги қонунига кўра, илгари фақат Роскомнадзор даъвоси бўйича суд нашрни, шу жумладан хорижий нашрни лицензиясидан маҳрум қилиши мумкин эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда ОАВни «фейклар» учун суд иштирокисиз ёпиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди